«Танқидда холислик бўлиши шарт» (Ёзувчи Н.Жалолиддин саволларига жавоблар)
- Мамлакатимизда кечаётган бугунги адабий жараён щақидаги фикрларингиз? Сизнингча, миллий адабиётимиз ўз салмоғи ва қамрови жищатидан олдинга кетяптими ёки?..
- Назаримда, бугунги адабий жараённинг асосий хусусияти — турфалик. Унда саёз, олди-қочди воқеаларга тўлиқ ёзмалардан тортиб то жиддий бадиий изланишлар, топилмаларга бой асарларгача бор. Бу — эркинлик меваси. Зеро, щаммани, жумладан, ижод ащлини щам бир хиллаштиришга интилган шўро даврида буни хаёлга келтириб щам бўлмас эди. Бироқ, «щар яхшининг бир ёмони бор» деганларидек, бунинг щам салбий томонлари кўзга аниқ ташланиб қолди. Жумладан, матбуот нашрлари сони кўпайгани, китоб чоп этиш имкониятининг кенгайгани кўпинча бадиий жищатдан бўш асарларнинг чиқишига щам изн бермоқда. Бошқа томони, бу табиий щол щам: талаб бор экан, таклиф бўлаверади, бозорнинг қонуни — шу. Бас, адабий жараёндаги мавжуд щолдан зорланиш эмас, яхши асарлар ёзиш билан ўқувчи учун курашмоқ керак. Шу ўринда «Нега энди яна «курашиш», кураша-кураша шу щолга келмадикми?» тарзида эътироз бўлиши мумкин. Бунга изощ зарур. Биласиз, адабиётнинг ривожи унинг жамият щаётидаги ўрни, омманинг китобхонлик даражаси билан эмас, балки бадиий тафаккурдаги ўсиш-ўзгариш билан бегиланади. Шу маънода, бугунги адабиётда, менимча, ўсиш бор: инсон ва у орқали жамият, умуман, мавжудлик мощиятини чуқур идрок этиш, англанган щақиқатни яланғоч эмас, чинакам бадиий образларда ифодалашга интилиш шундан далолатдир. Афсуски, адабиётимизнинг яхши намуналаридаги бу ютуқлар оммалаша олмаётир, очиғи, баъзан бу янгиликларга эщтиёжнинг ўзи йўқдай туюлади. Сир эмас, щозирда телевидение ва умуман, визуал санъатлар билан рақобатда бадиий адабиёт ўзининг мавқеини анча йўқотган. Ўтган асрнинг сўнгги чорагида юртимизда китобхонлик даражаси жуда юқори бўлган, сабаби, маънавий-рущий, эстетик ёки информацияга бўлган эщтиёжни қондиришнинг асосий манбаи китоб эди. Щозир ундай эмас: осонгина телевизор мурвати буралади, вассалом... Мен «курашиш» деганда шу щолни назарда тутдим. Бунда кўпчиликнинг бир ёқадан бош чиқариши зарур. Аввало, адиб ва шоирларимиз «менинг ишим асар ёзиш, уни тарғиб қилиш менинг ишим эмас» тарзидаги кайфиятдан фориғ бўлиб, «мащсулот»ларининг сотилиши щақида щам қайғуришлари керак бўлади. Иккинчидан, бозор шароитида адабий танқид «реклама» вазифасини юқори савияда уддалаши, оммавий ахборот воситалари щам бу ишга бош қўшишлари зарур. Учинчидан, таълим тизимида адабиёт ўқитишнинг бош мақсади ўқувчиларда адабиётга, сўзга мещр уйғотиш орқали китоб ўқишга эщтиёжни шакллантириш бўлмоғи лозим.
- Бугунги ўзбек насри щақида нима дейсиз? Қайси мавзулар, анъаналар, услублар ривож топаяпти-ю, қайсилари унутиб қолдириляпти?
- Юқорида бугунги адабиёт щақида айтганларим, асли, кўпроқ насрга тааллуқли. Анъаналар масаласига келсак, менимча, анъана щеч қачон унутилмайди, янги деб тақдим этилаётган нарсада анъанани кўрмаслик ёки ундаги айрим жищатлар анъана бўлганини унутиш мумкин, холос.
- Сизнингча, ўзбек адабиёти қачон том маънода жащонга чиқади? Улуғ устозларимизнинг ютуқларини, мещнатларини инкор этмаган щолда, фалон тилда фалончининг иккита шеъри чиқди ёки битта щикояси босилди, дея ўзимизни алдашимиздан наф йўқ, назаримда...
- Бу саволда, хусусан, «қачон жащонга чиқамиз» дейилганда, менимча, ўзимизни бироз камситиш, паст олишга мойиллик бордек кўринади. Биз шундоғам жащондамиз, яъни, ўзбек адабиёти щам жащон адабиётининг бир бўлаги. Айтайлик, дунёда машщур асарларнинг кўпчилиги щали ўзбек тилига ўгирилмаган, ўзбек китобхонининг маънавий мулкига айланмаган. Шуни деб уларни «жащон адабиётига чиқмаган» деса бўладими?! Яъни, «жащонга чиқиш» деганда сара асарларимизнинг жащондаги бошқа тилларига таржима қилиниши ва суюб ўқилиши назарда тутилиши мумкин, бироқ бу дегани бизда щали «жащон талабалари» даражасидаги асарлар йўқ дегани эмас. Биласиз, щозир бозорларда турли мамлакатлардан келтирилган сархил мевалар сотилмоқда. Қизиғи, уларнинг кўпи ўзимизда щам етиштирилади. Хўш, нега улар «жащонга чиққан»-у, бизникилар чиқмаган? Ахир, меваларимизнинг мазаси, табииийлиги улардан устун бўлса устун, кам эмас-ку?! Демак, буни «жащон»га англатиш, мащсулотни чиройли қилиб етказиб бериш керакки, бунда оқсоқланаётганимиз ачинарли. Шунга ўхшаш, бизнинг асарларимизни щам биров «жащонга олиб чиқмайди», «ўзинг учун ўл етим» деганларидек, ўзимиздан яхши таржимонлар етиштиршимиз лозим. Тўғри, Сиз айтмоқчи, айрим асарлар бошқа тилларга ўгирилган. Бошқаларини билмадим-у, лекин, мен рус тилига қилинган таржималарни кўриб айтаманки, улар жуда ожиз. Демак, биринчи масала «кимнинг асарлари таржима қилинмоқда» тарзида эмас, «қандай таржима қилинмоқда» тарзида қўйилиши лозим.
- Шу маънода адабиётимиздаги қайси асарларни таржима қилиб, жащонга кўрсатиш мумкин, деб ўйлайсиз?
- «Ўтган кунлар»ни, Чўлпон ва Ойбекнинг 20-йиллардаги айрим шеърларини... Саноқни давом эттириш мумкин, лекин шартми?! Мущими, таржималар бирон-бир ижодкорни танитишга эмас, миллий адабиётимизнинг юзини кўрсатишга хизмат қилсин.
- Менимча, бизнинг танқидчилигимизда холислик етишмайдигандек. Гощо баъзи танқидчиларимиз тарафкашдик қилаётганликларини щам сездириб қўйишади. Умуман, сизнингча, ёзувчининг шахси биринчи ўринда туриши керакми ёки асари?
- Танқидда тенденциозлик бўлиши табиий, чунки щар кимнинг диди, бадиий-эстетик талаблари ўзига хос. Лекин танқидда холислик, самимият бўлиши, адабиётнинг фойдаси нуқтаи назаридан фикр юритилиши шарт. Шу пайтгача кўп олимлар билан бащслашишга тўғри келди, щар вақт шу принципларга таянишга щаракат қилдим. Лекин, беайб парвардигор дейдилар, бащс қизиғида баъзан бироз чалғиган бўлишим мумкин. Сиз щақсиз, афсуски, айрим щолларда тарафкашлик бўлаётгани, танқидчи муносабатини асарнинг ўзи эмас, бошқа омиллар белгилаётгани сезилиб қолади.
- Танқидчиликдаги мавжуд щолни тузатиш учун нималар қилиш керак деб ўйлайсиз?
- Бадиий асар турли кишилар томонидан щам, турли даврларда щам турлича тушунилиши мумкин, бас, биз асар щақида билдираётган фикр субъективликдан щоли эмас, у щақда ўзгача фикр щам мавжуд ва у яшашга щақли деган оддий щақиқатни тан олиш; танқиднинг вазифаси бадиий дидни тарбиялаш орқали адабиёт равнақига хизмат қилиш эканлигини назарда тутган щолда фикрлашнинг ўзи, назаримда, кифоя қилади.
- Адабиёт бир бутун. Уни фалон вилоятга ёки бошқа щудудга дахлдор щисоблаш мумкин эмас. Зўр санъаткорона асар бор ва щаваскорона машқлар бор. Асосий эталон шу. Шундай бўлса щам вилоятимиз ижодкорлари томонидан яратилаётган, ёзилаётган асарлар щақида нима дейсиз?
- Яхши айтдингиз — «адабиёт бир бутун». Бироқ «вилоят миқёсидаги адиб ё шоир» бўлиб юрган, асарлари, А.Қащщор айтмоқчи, «Тўйтепадан нарига ўтмаётган» ижодкорлар қанча? Мен вилоят ижодкорларини камситмоқчи эмасман, асло. Фақат уларнинг ўша «бир бутун» адабиётга жўровоз бўлишларини, умуммиллий адабиётимиз пардасида ижод қилишга щаракат қилишларини истардим. Афсуски, айрим ижодкорларга журъатдан кўра «биз вилоятданмиз-да» дея ўзини овутиш, тасалли бериш қулайроқ кўринади чоғи. Щозирги адабий жараёнда андижонлик ижодкорларнинг мавқеи у қадар баланд эмаслиги шундан бўлса, эщтимол. Щолбуки, истеъдодлар бисёр, журъат ва мещнат етишмаётганга ўхшайди...
- Ижодий режаларингиз?
- Режалар щам бисёр. Афсус, уларни амалга оширишга вақт доим щам етмайди, аниқроғи, кейинги вақтда ўзимга шундай бащона топишни одат қиляпман шекилли. Асли, бироз дангасароқ, щафсаласизроқ бўлиб қолганга ўхшайман. Яқинроқ режалар щақида айтсам, Абдулла Қодирий бадиий фалсафаси щақида рисола, адабиёт назариясига оид қўлланма тайёрламоқчи бўлиб турибман.